Голливуд актёри Жонни Депп собиқ турмуш ўртоғи, актриса Эмбер Хёрдни туҳмат қилишда айблаб, судга берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Қайд этилишича, Жонни Депп собиқ рафиқасидан 50 миллион доллар товон пули талаб қилган. Актёр ўз даъвосида Эмбер Хёрд оилавий зўравонлик қурбони эмас, балки жиноятчи эканини таъкидлаган.
Аввалроқ у собиқ турмуш ўртоғига қўл кўтармаганини исботловчи янги далилларни тақдим этган эди. Ҳужжатларни Хёрд билан жанжаллашгани тўғрисида мақола чоп этган The Sun газетасига қарши даъвога илова қилган.
Газетанинг Эмбер Хёрдга асосланиб ёзишича, 2016 йилнинг март ойида Жонни Депп Эмбер Хёрдга қарата телефон улоқтирган, шундан сўнг уни калтаклаган.
Изоҳ (0)