21 январдан бери Қора денгизда ёнишни бошлаган икки кемадан бири Candy’да ёнғин ўчирилди, иккинчи танкер Maestro’да эса бир ёнғин ўчоғи борлиги қайд этилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Эслатиб ўтамиз, Туркия компаниясига қарашли Candy ва Maestro танкерларида ёнғин 21 январь куни Керч бўғозида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин суюлтирилган газ ёқилғисининг бир кемадан бошқасига қуйилаётган вақтда содир бўлган.
Танкерда бўлган 32 нафар денгизчилардан 12 киши қутқарилган бўлиб, улар орасида Туркия ва Ҳиндистон фуқаролари ҳам бор.
Изоҳ (0)