Сомали пойтахти Могадишо шаҳридаги меҳмонхоналардан бирининг ёнида кучли портлаш содир бўлди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Портлаш оқибатида 25 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, амалдорлар тез-тез ташриф буюрадиган ушбу меҳмонхона ёнидаги портловчи қурилмани худкуш террорчи портлатган.
Қайд этилишича, портлаш шу даражада кучли бўлганидан, у саккиз километр узоқликда ҳам эшитилган.
Хабарда айтилишича, портлашдан бир соат ўтар-ўтмас иккинчи портлаш содир бўлган. Шу сабабли қурбонлар сони ортиши мумкин.
Изоҳ (0)