Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шимолий Корея АҚШдан мамлакатга қарши барча санкцияларни бекор қилишни сўраган, дея хабар беради «РБК».

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

АҚШ Давлат департаментининг раҳбари Майк Помпеонинг сўзларига кўра, Шимолий Корея томони «санкцияларни тўлиқ бекор қилишни сўраган».

Пхеньян бунга жавобан Йонбeн тадқиқот марказининг йирик ядровий иншоотларида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширишга тайёр эканини айтган. Бироқ, КХДР таклиф қилаётган нарсада аниқлик йўқ, дейди Давлат департаменти раҳбари.

Аввалроқ КХДР ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо саммитда Ким Чен Ин Трампдан мудофаа секторига бевосита алоқадор бўлмаган санкцияларни бекор қилишини сўраганлигини маълум қилган.

Ўз ўрнида Пхеньян Йонбендаги объектларни демонтаж қилишга тайёр. «Бу икки мамлакат ўртасида мавжуд ишонч даражасига асосланиб, биз амалга оширишимиз мумкин бўлган ядролаштиришга қарши энг катта қадамдир», — дейди вазир.

Давлат департаменти вакили ўз навбатида журналистларга Йонбендаги ядро марказини қисман ёпиш ҳақида гап кетганини маълум қилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
Демет Ўздемир янги лойиҳада суратга тушади, Иброҳим Челиккол эски уйига кўчиб ўтди. Турк киноси янгиликлари
Спорт
Бразилия етакчи, Франция — 2, Аргентина 5-ўринда. The Guardian ЖЧ—2022 фаворитлари рўйхатини эълон қилди
Спорт
Криштиану Роналду ЖЧ—2022 вақтида Португалия терма жамоаси базасини тарк этмоқчи бўлган