«Челси» раҳбарияти ярим ҳимоячи Эден Азар билан шартнома муддатини узайтиришга уринмоқда, деб хабар берди Le10Sport.
Лондон клуби 28 ёшли бельгиялик футболчи билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлаб юборди.
Азарнинг «Челси» билан тузган шартномаси 2020 йилнинг июнь ойига қадар амал қилади. Аввалроқ футболчи клуб билан шартномани узайтиришдан воз кечганди.
«Челси» ФИФА тақиқи сабаб (Лондон клуби 2 та трансфер ойнасида футболчи сотиб ололмайди) Азарни жамоада қолишга ишонтиришга ҳаракат қилиб кўради.
Хавбек учун «Реал» даъвогарлик қилмоқда, лекин мадридликлар ҳали расмий таклиф билан чиқмади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)