26 февраль куни Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон—Испания сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раунди бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Унда иштирок этиш учун Испания Ташқи ишлар, Европа иттифоқи ва ҳамкорлик вазирлиги давлат котиби Фернандо Валенсуэла бошчилигидаги делегация Тошкентга келмоқда.
Испания делегацияси мамлакатда бўлиб турган чоғида Инвестиция ва ташқи савдо, Транспорт вазирликларида, Туризмни ривожлантириш қўмитаси, Савдо-саноат палатасида ҳам музокаралар ўтказади.
Изоҳ (0)