«Ўзбектелеком» АК Uzmobile филиали томонидан «Навоий» Халқаро аэропортида 3G/4G технологиясидан фойдаланган ҳолда база станцияларни ўрнатиш ва созлаш ишлари якунланди, деб хабар берди Spot.
Хабарга кўра, халқаро аэропортнинг терминали ҳудудида йўловчилар, ходимлар ва кутиб олувчилар юқори сифатли алоқа ва юқори тезликдаги интернетдан фойдаланишлари учун Qcell (Lamp Site) технологияси бўйича қўшимча махсус қурилмалар ўрнатилди.
«Бу вақтгача мазкур вилоят маркази аэропорти ҳудудида UZMOBILE GSM тармоғининг бундай сифатли қопламаси мавжуд эмас эди», — дейилади хабарда.
«Мазкур ҳафтада бир нечта янги манзилда: Қорақалпоғистон (Қўнғирот тумани, Равшан ҳудудида) ва Тошкент вилояти (Ўртачирчиқ тумани, Қорасув шаҳарчаси) да база станциялари ўрнатилди.
Таъкидланишича, антенна-мачта иншоотлари ва замонавий янги қурилмаларнинг ишга туширилиши билан ҳудудда алоқа сифати ва қоплаш зонаси яхшиланади ҳамда барча стандартларга мувофиқлаштирилади.
Изоҳ (0)