HMD Global компанияси 25−28 февраль кунлари Барселонада бўлиб ўтадиган MWC 2019 кўргазмасининг очилишига Nokia 210 телефонини тақдим этди, деб ёзади Spot.
Таъкидланишича, Nokia 210 интернетга кириш имконига эга бўлган энг «ҳамёнбоп» ва қулай телефон.
Қурилмада тугмали клавиатура, камера, иловалар дўкони ва Opera Mini браузери мавжуд. Телефон QVGA кенгликка эга 2,4 дюймли дисплей, FМ-радио, светодиодли фонарча, 1020 мА/соат батарея билан жиҳозланган. Ўлчамлари: 120,8×53,49×13,81 мм, оғирлиги эса 82 грамм.
Nokia 210 келгуси ҳафтада қора, қизил ва кулранг рангдаги вариантларга 35 $ нарх билан сотувга чиқарилади.
Изоҳ (0)