20 февраль куни Samsung компанияси Сан-Францискода ўтказган тақдимотда эгилувчан дисплейли Galaxy Fold смартфони ва Galaxy S туркумидаги 10-флагманни намойиш этди. Бу ҳақда «Интерфакс» маълум қилди.
Galaxy Fold букланган ҳолатда оддий смартфонга ўхшайди, аммо уни очиб, планшетга айлантириш мумкин.
Букилиш бурчаги экраннинг айнан ўртасида жойлашган. Планшет режимида унинг диагонали 7,3 дюймни ташкил этади, смартфон режимида эса — 4,6 дюйм. Ҳар бир корпусда тўрт минг мА/соатлик батарея жойлашган бўлиб, битта қувват манбаси сифатида қаралади.
Смартфон олтита камера билан жиҳозланган. Учтаси орқа панелда, биттаси олдида ва иккитаси четларида жойлашган.
Қурилманинг нархи 1980 доллар бўлиб, 26 апрель куни сотувга чиқарилади.
Galaxy S10 ва S10 Plus флагманлари ўртасидаги фарқ дисплейга ўрнатилган селфи камера бўлди. Смартфонлар Infinity О-дисплай янгиланган дисплейга эга бўлди (S10’да — 6,1 дюйм , S10 Plus’да — 6,4 дюйм). Бу мобил қурилмаларда рангларни энг тиниқ даражада кўрсатувчи дисплейдир.
Смартфонлар экрани остида ультратовуш бармоқ излари сканер жойлашган. Компаниянинг таъкидлашича, бу мобил қурилмалар орасида энг тез ва ишончли сканер.
S10 ва S10 Plus Snapdragon 855 ва Exynos процессорида ишлайди. Смартфонлар саккиз гигабайтдан 12 гигабайтгача тезкор хотирага ва в S10 Plus бир терабайтгача доимий хотирага эга.
Samsung S10 нархи 900 доллар, Samsung S10 Plus нархи эса 1000 доллар бўлиб, улар 8 мартдан савдога чиқарилади.
Изоҳ (0)