24 февраль куни Барселонада ўтказилган MWC—2019 мобил қурилмалар кўргазмасида Huawei компанияси томонидан букланувчан Мате Х 5G-смартфони намойиш этилди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.
Бу Samsung Galaxy Fold’дан сўнг чоксиз экран технологиясига эга иккинчи смартфон. Galaxy Fold экрани диагонали 7,3 дюйм бўлса, Huawei Mate Х саккиз дюймли OLED-экранга эга.
Букланган кўринишда Huawei Mate Х’да умумий қалинлиги 11 миллиметр бўлган 6,6 ва 6,38 дюймли иккита экран ишлайди.
Смартфон бошқа рақобатдош флагманларга нисбатан тезроқ қувват олади. Унда умумий сиғими 4500 мА/соатлик иккита аккумулятор жойлашган бўлиб, Huawei ҳисобтига кўра, 30 дақиқада 85 фоиз қувват олади. Бу iPhone XS Max’га нисбатан 600 фоиз тезроқ.
Смартфон нархи 2299 евро бўлиб, у 2019 йилда сотувга чиқарилади.
Изоҳ (0)