«Дарё» ижтимоий тармоқлардан энг сара постларнинг навбатдаги таҳлилини бошлайди.
Кўп яшанглар, «мелиса»лар!
Facebook’да қўйилган ушбу пост одамларда соҳа вакилларига нисбатан олқишлар келтирди. Бу одамларнинг инсонийлик хатти-ҳаракати ўз соҳаси имижини кўтаришга хизмат қилди. Ҳар бир соҳа вакили ҳар қандай иш қилишда аввало инсонийлик юзасидан қилади, лекин баъзида ўша иши ўзи шлаётган бутун соҳага раҳмат ёки тескари муносабат олиб келишиниям унутмаслик керак.
Искандар СадировАнглияликлар Ўзбекистонга таклиф қилинди#ҳозиргина бомдод намозига масжид олдига келиб тўхтасам, мен ёнгинасига тўхтаган эҳсон қутисига бир мелиса йигит пул ташлаб ўтиб кетди. Кўрдиму автоматик равишда қабул бўлсин деб юбордим. Мелисаларни ҳам яхшилари бор, фақат уларни биз билмаслигимиз мумкин.
23 февраль куни бўлиб ўтган Англия премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Бёрнли»–«Тоттенҳэм» учрашуви вақтида стадион четидаги электрон рекламалар тахтачасида Ўзбекистонга саёҳат қилишни тарғиб этувчи рекламалар намойиш этилди.
Бунга тармоқдагилар ижобий фикр билдирди.
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг шу ҳақдаги пости.
Xabar berishlaricha o’yindagi reklama mutlaqo tekinga tushgan emish. Unda faqat qoyil qolish kerak. Aynan sohada yurgan tanishdan so’rab ko’rdim bugun, premier league da o’yin qanchalik markaziyligiga qarab har bir LED reklama daqiqasiga £700 dan £30.000-40.000 gacha bo’lar ekan
— Bakiev (@KBokiev) February 23, 2019
Айни дамда, фойдаланувчилардан бири Дилшод Одилов Ўзбекистонда 10 баробар тугул икки баробар ҳам ошмаган интернет ҳақида куюниб пост қўйди, бунинг таъсири туризм ривожига зарба эканини тажрибасидан айтиб берди.
Дилшод Одилов«Халқ билан мулоқот» гуруҳига қўйилган ушбу сурат катта эътиборни қаратган пост бўлди. 1700 дан зиёд like босилиб, 270 мартадан ошиқ улашилди.Ўзбекистондаги интернет тезлиги туризмга берилаётган энг катта зарар. Ўзбекистон туризмига Uztelecom’дан кўпроқ зарар бераётган ташкилот йўқ бўлса керак! «Booking.com»даги Ўзбекистон меҳмонхоналарига қолдирилган изоҳларни ўқинглар, шикоят қилиб қолдирилган изоҳнинг 90 фоизи интернет туфайли. Facebook ва Youtube’ни «ишонмайсизлар, лекин бизнинг алоқамиз йўқ» деб олти ой блокладинглар. Туристларга бу ёққан деб ўйлайсизми? Одамлар пост қилиб, эфирга чиқса, келган давлатидаги дўстларига қанча реклама бўлиши мумкин эди? 10 баравар оширамиз тезликни деб кариллаган ходиминглар қани? Ўзининг уйидан ёки офисидан ташқарида интернет 10 баравар ошибдими? Тезликни ўлдириб, кейин августдаги ҳолатига қайтариб қўя қолдингларку! Шунақа бўладими 10 баравар ошириш? Уяли алоқани нима қиляпсизлар? Сизларда гаплашиб турганингизда «алоқа йўқ» деб узилиб қолмаяптими? Қачонгача ёлғон билан нафас оласизлар? Виждон борми ўзи сизларда?
Тармоқдаги машҳурлар билан таништирув давом этади.
«Тармоқдаги машҳурлар» рукнининг навбатдаги қаҳрамони Facebook’даги энг фаол фойдаланувчилардан бири Баҳриддин Асрор бўлади. У Facebook саҳифасида жамиятда бўлаётган воқеаларга ўз фикрини юмористик, ўткир ҳажв йўналишда билдириб, оригинал постлар қўяди. Қуйида ушбу кишининг ёзган постларидан бир нечтасини келтирамиз.
Баҳриддин АсрорТелефонимни икки соат ўчириб қўйдим, МЧС sms жўнатолмай, бир бўғилсин. )))
Яқинда ишхонада мажлисам қилишди келиб, ис гази, қўлбола печкалар тўғрисида. Мажлисда «дафтарингизга ёзиб ўтирмайсизми, айтилган гапларни», дейишди. «Нима қиламан ёзиб, ҳаммаси телефонимда числома-число бор, зерикканимда хоҳласам ўрисчасини ўқийман, хоҳласам ўзбекчасини ўқиб ўтираман», деб қўйдим.
Баҳриддин АсрорКеча ўрдак тутволдим. Қанотлари сингани сабабли жанубий мамлакатларга учиб кетолмай қолган.
Келинглар, кимни юрагида озгина меҳр бўлса пулдан ёрдам берсин. Қанча ҳимматингиз бўлса пластигимга ташланглар, мен ўзим шахсан обориб ташлаб келаман, хоҳланг Таиландга, хоҳланг Балига.))) Ҳар бир вақт ғанимат! Табиат жонзотларига бееътибор ва тошбағир бўлманглар.
Баҳриддин АсрорTelegram’даги фойдали каналлардан тавсия этишда давом этамиз.Telegram’даги гуруҳларда йигит-қизлар Бобурнинг таваллуд куни билан бир-бирини табриклаяпти экан. Қизиқ, Навоийнинг туғилган кунида бунақа тадбир бўлмаган эди-ку?!
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ҳамкорлигидаги аудиоэртаклар лойиҳаси иш бошлади. Канал номи «Болалик кунларимда». Унда болалар эртаклари машҳур киноактёрлар томонидан ўқиб қўйиб борилмоқда. Канал эртакларидан бирини мана бу ерда эшитишингиз мумкин. Қисқаси, жуда катта лойиҳалиги кўриниб турибди.
Шу каби яна бир қизиқарли канал бор, у турфа жанрдаги китобларни кўнгиллилар ёрдамда аудиоталқинини қўйиб бормоқда. Номи «Аудиокитоб улашамиз». Ушбу канал кўплаб бадиий китобларни аудио ҳолда обуначиларга етказиб келмоқда. Канал аудиокитобларидан бирини тинглаб кўринг.
Twitter’чилар твитларига навбат.
Дардларимиз "влажные салфетка"га ўхшайди. Бир донасини оламиз, 2-3 таси чиқиб келади.
— Anνarσν (@Asilbek_7) February 19, 2019
https://twitter.com/Kardelen887/status/1099219207030489088
Статистика маълумотларига кура, кеча суперкубокни ютгандан кейин Локомотив совринлари сони, мухлислари сонидан куп булган дунёдаги ягона жамоага айланган:))
— Фурқат (@fraximov26) February 24, 2019
Ижтимоий тармоқ тренд муҳокамаларини «Дарё» орқали кузатишда давом этинг.
Исроил Тиллабоев тайёрлади.
Изоҳ (0)