Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Халқ депутатлари Пахтачи тумани Кенгаши депутати, ЎзЛиДеП фаоли Шавкат Мирзаев 2012 йилдан буён «Мирзаев Шуҳрат Кенжаевич» фермер хўжалигига раҳбарлик қилади, деб ёзади «Zarnews.uz».

Фото: «Zarnews.uz»

Фото: «Zarnews.uz»

Фермер хўжалигининг умумий майдони 102 гектарни ташкил этиб, ғалла ва пахта етиштиришга ихтисослашган.
2015 йилдан кўп тармоқлига айлантирилган мазкур фермер хўжалигида ҳозирда чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, иссиқхона йўналишларида тадбиркорлик йўлга қўйилган бўлиб, 20 дан ортиқ ишчи ўринлари яратилган.
Ш.Мирзаев даромадларидан фермер хўжалиги аъзолари ҳамда маҳалладаги якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган оилалар турмуш тарзини яхшилашга, ўз маҳалласи ҳудудини ободонлаштиришга ёрдам бериб, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиб келади.
2018 йилда у туманда кутубхона қуришга қарор қилди ва янги қурилган ёшлар боғида қарийб 230 кв метрни ташкил этадиган катта кутубхона барпо этди.Унда электрон кутубхона, мумтоз адабиёт, илмий, бадиий адабиёт йўналишларида ўқув заллари ташкил этиш режалаштирилган.
– Бугун юртимизда тадбиркорлар ва ишбилармонларга катта имкониятлар яратилганлиги сабаб мен ўзимни шу йўналишда омадли инсон сифатида кашф қилдим. Озми, кўпми халқимга нафим тегиши керак, деб ўйлайман. Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори асосида туманимизда кутубхона қуришга киришдим. Ушбу маскан ёшларимиз учун таълим ва тарбия ўчоғига айланса, мен мақсадга эришган бўламан, – дейди Ш.Мирзаев.
Кутубхона қурилиши битказилиб, жиҳозлаш ишлари бошланган. Унинг жорий йилда Наврўз байрами арафасида ишга туширилиши кўзда тутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Британия ҳукумати “Вагнер”ни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи — The Telegraph
Дунё
АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?