Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат тадбирида яширин цех ташкил этганларнинг фаолиятига чек қўйилди.
Самарқанд вилоят ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси давлат солиқ инспектори Умид Алимовнинг «Дарё»га маълум қилишича, Самарқанд шаҳри, Низомий кўчасидаги хонадонда фуқаролар А.О ва И.К давлат рўйхатидан ўтмасдан, хўжалик совуни ишлаб чиқарадиган яширин цех ташкил этган.
Назорат тадбири давомида ушбу фуқароларга тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 16 турдаги, умумий қиймати 55 миллион 196 минг сўмлик товар-моддий бойликлари далилий ашё сифатида олиб қўйилди.
Изоҳ (0)