Самарқанд шаҳри Сиёб деҳқон бозори ва атрофидаги ҳудудда ўтказилган ўрганиш натижасида 495 та хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида камчиликлар кузатилди, деб хабар берди «Zarnews».
Жумладан, 161 та ҳужжатсиз фаолият юритиш, 38 та фаолият тури гувоҳномага мос келмаслиги, 57 та назорат касса машинасини ўрнатилмаганлиги, 57 та банкдан ҳисоб рақами очилмаганлиги, 59 та тўлов терминаллари ўрнатилмаганлиги, 54 та ижара шартномаси тузилмаганлиги, 13 та кадастр ҳужжатларини расмийлаштирмаганлиги ва 56 та тадбиркорлар томонидан норасмий ёлланма ишчиларни ишлатиш каби ҳолатлар аниқланган.
Ҳудуддаги 177 та хўжалик юритувчи субъектларнинг камчиликлари тўлиқ бартараф этилди.
Изоҳ (0)