• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12937.93
    • RUB161.1
    • EUR14665.14
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳоким бизни кўчада қолдирмоқчи». Қарши ҳокими тадбиркорларни норози қилиб, уларнинг дўконларини бузиб ташламоқда

    Қарши шаҳрининг Фурқат кўчасида жойлашган, халқ тилида «Янги бозор» деб юритиладиган бозор рўпарасидаги 53 та савдо дўкони эгалари шаҳар ҳокими Жамшид Фозиловни тадбиркорлар ҳуқуқини поймол қилишда айбламоқда. Тадбиркорлар иддаосига кўра, уларга тегишли савдо дўконлари арзон нархда баҳоланиб, ўзлари кўчага қувилаётган экан.

    Фото: «Дарё»

    «Биз фаолият юритаётган Фурқат кўчасидаги савдо дўконларини бузиш ва шаҳарни ободонлаштириш масаласи дастлаб 2014 йил Жамшид Фозилов Қарши шаҳри ҳокими сифатида иш бошлаган пайтида кўтарилганди, — дейди якка тартибдаги тадбиркорлардан бири Улуғбек Файзиев. – Ўша пайтда дўконимиздан сал наридаги шаҳар ободонлаштириш бошқармасига қарашли ердан дўкон қуришимиз мумкинлигини айтишиб, қарор ҳам чиқариб беришди. Менда ўша қарор ҳалигача турибди. Анча пайтгача бу ишлар тўхтаб қолгач, шахсан ўзим ўша қарор ижроси бўйича нима бўлаётганлигини билиш мақсадида шаҳар ҳокимлигига бордим. Борсам, ҳали ернинг эгаси билан келишилмаганлигини айтишди. Кулгилиси, шаҳар ҳокими ер эгаси билан келишмай, тадбиркорларга дўкон қуриш учун қарор чиқариб берган».

    Фурқат кўчаси.

    Фурқат кўчаси.
    Фото: «Дарё»

    Тадбиркор Улуғбек Файзиевнинг қўшимча қилишича, бундан бир йил илгари шаҳар ҳокимлигида яна шаҳарни ободонлаштириш баҳонасида Фурқат кўчасидаги дўконларни бузиш «иштиёқи» пайдо бўлган. Шу боисдан ҳам тадбиркорлар вилоят ҳокимидан нажот излаб, мурожаат қилишган.

    «Бундан бир йил илгари мурожаатимизга жавобан вилоят ҳокими Зафар Рўзиевнинг шахсан ўзи савдо дўконларимиз ёнига келиб, дардимизни тинглади, — дейди Улуғбек Файзиев. — Вилоят ҳокимига дўконларимиз бузиб ташланмаса, ушбу ҳудудни ўз маблағимизга ободонлаштиришимиз мумкинлигини айтдик. Шунда Зафар Рўзиев Қарши шаҳар ҳокими Жамшид Фозиловга тадбиркорлар билан келишиб, ушбу ҳудудга кўча чироқлари ўрнатилиши, асфальт ётқизилиши кераклигини айтди. Аммо айтилган ишлар бажарилмади».

    Улуғбек Файзиев.

    Улуғбек Файзиев.
    Фото: «Дарё»

    Тадбиркорларнинг маълумот беришича, вилоят ҳокими Зафар Рўзиев бундан бир ой илгари ҳам Фурқат кўчасидаги савдо дўконларига келган.

    «Шаҳар ҳокимининг «дўконларни бузиб, ҳудудни ободонлаштирамиз» деган гапига жавобан, «аввал тадбиркорларни рози қилиб, пулини, ерини бериш керак» деди. Шунда шаҳар ҳокими «тадбиркорлар ерни аукциондан олади» деганди, вилоят ҳокими шаҳар ҳокимининг гапини шартта бўлиб, «тадбиркорларни сарсон қилма, аввал дўконининг пулини бер, ер бер. Кейин бузасан», деди. Шаҳар ҳокими ўша пайт «хўп бўлади» деганди, аммо икки кундан кейин келиб қурувчига бузилган 12 та дўконни кўрсатиб, «аввал буларни, бир ой ўтмасдан буларни ҳам бузасан дея 41 та дўконга ҳам ишора қилди. Хуллас, шаҳар ҳокими бизнинг дўконларимизни бузиб ташлаб, бизни кўчада қолдирмоқчи», — дейди суҳбатдош тадбиркорлар.

    Якка тартибдаги тадбиркор Суҳроб Маҳмудов савдо дўкони бузиб ташланганлигига 2 ойга яқин муддат бўлган бўлса-да, ҳалигача зарар қоплаб берилмаганлигидан шикоят қилмоқда.

    Суҳроб Маҳмудов.

    Суҳроб Маҳмудов.
    Фото: «Дарё»

    «Савдо дўконим бузилишга тушганлиги тўғрисида огоҳлантиришгач, дўконимни келиб нархлашди», — дейди тадбиркор Суҳроб Маҳмудов. — Дўконим 19 миллионга баҳоланди. Бундан уч йил илгари шу дўконни 28 миллионга сотиб олгандим. Шунинг учун ҳам нархдан норози бўлиб, ўзим баҳолаш марказига баҳолатдим. 25 миллионга баҳолаб кетишди. Шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари «25 миллионни тўлаб берамиз» деб рози бўлишганди. Лекин икки ойга яқин вақт ўтса-да, ҳалигача зараримни қоплаб беришмади. «Бугун берамиз, эртага берамиз», деб алдашдан нарига ўтишмаяпти».

    Ҳокимият вакиллари ва тадбиркорлар юзма-юз келишса кўплаб ҳақиқатлар аён бўлишига умид қилган ҳолда, тадбиркорлар билан суҳбатимиз давомида шаҳар ҳокимлиги вакилларига такрор-такрор қўнғироқ қилдик. Аммо жавоб беришмади. Сўнгра мутасаддиларни излаб, шаҳар ҳокимлигига бордик.

    Бузиб ташланган 12 та дўкон ҳудуди.

    Бузиб ташланган 12 та дўкон ҳудуди.
    Фото: «Дарё»

    «Фурқат кўчасидаги 53 та савдо дўконларидан 12 таси бузилди, — дейди Қарши шаҳар ҳокими ўринбосари Улуғбек Авазов. – Мазкур 12 та дўкон эгаларидан 3 нафари — Гулсара Қурбонова, Лола Эрназарова ҳамда Шерали Тўлаевларнинг қарийб 71 миллионлик зарари қоплаб берилди. Яна 3 та савдо дўконининг кадастр ҳужжатлари йўқлиги сабабли, ҳужжатлаштириш ишлари кетяпти. Аммо тадбиркор Суҳроб Маҳмудовнинг солиқдан қарздорлиги йўқлигини исботловчи маълумотнома келмаганлиги сабабли ҳам тадбиркор пули тўлаб берилмаган».

    Бузиб ташланган 12 та дўкон ҳудуди.

    Бузиб ташланган 12 та дўкон ҳудуди.
    Фото: «Дарё»

    Қарши шаҳар ҳокимлиги мутахассиси Комил Маманазаровнинг маълумот беришича, тадбиркорларга савдо дўконининг зарари қоплаб берилишидан олдин, шаҳар электр тармоқлари корхонаси, «Қаршишаҳаргаз» ва шаҳар Солиқ инспекциясидан тадбиркорнинг қарздорлиги йўқлиги ҳақидаги маълумотномалар тақдим этилиши керак бўлади.

    «2018 йил декабрь ойида ушбу кўчада жойлашган 8-савдо дўконини 80 миллионга сотиб олгандим, — дейди тадбиркор Зебо Орзиқулова. – Ҳали 2 ой ҳам бўлмади фойдаланаётганимга. Энди дўконимиз бузилса, 20–25 миллион беришади. Мен шунча пулга куйиб қолавераманми?»

    Зебо Орзиқулова.

    Зебо Орзиқулова.
    Фото: «Дарё»

    «Тадбиркор Зебо Орзиқулова савдо дўконини 80 миллионга сотиб олганлигини бизга ҳам айтганди, — дейди Улуғбек Авазов. – Аммо 80 миллионга сотиб олганми ёки 20 миллионга олганми буниси бизга қоронғи. Бинобарин шаҳардаги замонавий талабга жавоб берадиган савдо дўконларининг кв/м 3 миллиондан 5 миллионгача баҳоланмоқда. Ўшанда 20 кв/мга эга бўлган замонавий дўконни 3 миллиондан ҳисобласак 60 миллион бўлади дегани. Ваҳоланки, ушбу сотиб олинган дўкон енгил типдаги дўкон бўлиб, замонавий типда қурилган дўкондан анча арзон туради. Шундай экан, хулоса қилиш ўзингиздан».

    Улуғбек Авазовга кўра, енгил типдаги савдо дўконлари эшик ва ромлари алюминийдан бўлган, бузиб, кўчириб кетишга мослашган дўконлар ҳисобланар экан. Аниқланишича, Фурқат кўчасидаги савдо дўконлари енгил типдаги дўконлар бўлиб, 2011 йил Ўзбекистон кўчасидаги савдо дўконлари бузилган тадбиркорларга берилган. Тадбиркорларнинг қўшимча қилишича, ўша пайтда берилган савдо дўконлари тадбиркорларга доимий муддатга фойдаланиш учун дея берилган экан.

    Улуғбек Авазов.

    Улуғбек Авазов.
    Фото: «Дарё»

    Журналистик суриштирувларимиз давомида маълум бўлишича, якка тартибдаги тадбиркорлар шаҳар ҳокими ўринбосари Улуғбек Авазовга дўконлари бузиладиган бўлса, Шарқ кўчасига чиқувчи жойдан ер ўлчаб беришса, тадбиркорларнинг ўзи дўкон қуриб олишини билдирган.

    «Улуғбек Авазов ушбу таклифимизни эшитиб, «бу жойда дўкон қуриб бўлмайди» деди, — дейди Улуғбек Файзиев. — Кейин таклифимизни ҳокимига етказишини билдирди. Аммо эртаси куни шаҳар ҳокими, Улуғбек ака ва ходимлари келиб ушбу ҳудуддан замонавий савдо дўконларини қуриш қурувчига топширилганлигини айтди. Биз эса қурувчидан дўконларимиз қанчага баҳоланишини, қурилаётган янги дўконлар нархи қанча бўлишини сўрадик. Айтишича, бизнинг дўконлар нари борса 25 миллионга баҳоланади, ўзлари қураётган дўконлар эса тадбиркорларга 83 миллион 500 минг сўмга сотилар экан».

    Шахсини очиқласа, эртага шаҳар ҳокимлигидан босим ўтказилишидан қўрққан қурувчи ташкилотлардан бири раҳбарининг «Дарё»га маълум қилишича, шаҳардаги «Нақшаб бозор»,«Эски бозор» ва «Ерқўрғон» бозоридаги замонавий типда қурилган 6 га 4 (6 метрга 4 метр) ҳажмдаги савдо дўконлари ҳам 38–40 миллион атрофида сотилаётганини маълум қилиб, Фурқат кўчасида қурилаётган 4 га 5 ҳажмдаги янги дўконлар нархи 80–83 миллионга баҳоланиши адолатсизлик эканлигини таъкидлади.

    Шаҳар ҳокими ўринбосари Улуғбек Авазовнинг таъкидлашича, қурилиш ташкилоти Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармаси таркибида тузилиши мўлжал қилинган, бироқ ҳали тузилмаган. На номи ва на раҳбари маълум бўлган қурилиш ташкилоти Шарқ кўчасидаги 4 га 5 ҳажмдаги 40 та савдо дўконини қуриш масъулиятини ўз зиммасига олган. Мана сизга топишмоқ. Ўйла, изла топ деганлари шу бўлса керак, ҳойнаҳой.

    Шарқ кўчаси.

    Шарқ кўчаси.
    Фото: «Дарё»

    «Шаҳар ҳокими Жамшид Фозилов ва қурувчининг тили бир, — дейди тадбиркор Фарҳод Ҳалимов. – Биз берган таклиф асосида улар иш бошлаб юборишди. Улар дўконни қуриб, хоҳлаган нархида сотмоқчи бўлишяпти».

    Тадбиркор Рамазон Қобиловнинг айтишича, шаҳар ҳокимлиги томонидан бириктирилган қурувчи ташкилот раҳбари тадбиркорларга дўкони учун тўлаб берилган 20–25 миллион сўм пулни қурувчи ташкилот ҳисобига ўтказиб, кейин қолган пулини ҳам ўша заҳоти тўлаб беришса янги қурилаётган дўконлардан бериши мумкинлигини айтган. Рамазон Қобиловнинг сўзига кўра, қурувчи ташкилот раҳбари янги қурилаётган савдо дўконлари нархи 81–83 миллион атрофида бўлишини билдирган.

    «Режамиз тасдиқланса, Шарқ кўчасида қурилаётган савдо дўконларини дўкони бузилган тадбиркорларга беришни мўлжаллаяпмиз, — дейди шаҳар ҳокимлиги мутасаддиси Улуғбек Авазов. — Ўшанда тадбиркор дўкони учун олган 20-25 миллион пулини дастлабки бадал сифатида тўласа, қолганини банкдан кредит эвазига олиб, тўлаб бориши мумкин».

    Рамазон Қобилов.

    Рамазон Қобилов.
    Фото: «Дарё»

    «Бизнинг бузилаётган савдо дўконлармиз 20–25 миллион сўм атрофида баҳоланаяптию, янги қурилаётган дўкон 81–83 миллион атрофида эканлиги айтилмоқда, — дейди Рамазон Қобилов. – Ўз аслида ўша қураётган дўконларининг харажати нари борса 25 миллионга боради-ку. Нега энди бунча қиммат баҳолашмоқда?»

    Ўзини таништиришни хоҳламаган тадбиркорнинг айтишича, ушбу ҳудуд савдо учун энг қулай жой бўлиб, бу ердан қурилаётган савдо дўконларига талаб юқори бўлиши тайин экан. «Шунинг учун ҳам янги қурилаётган дўконларни шаҳарнинг «Фарҳод», «Ерқўрғон» бозорларидан келаётган тадбирколарга сотиб юборишларидан, эртага кўчада қолишдан қўрқяпмиз. Бизнинг мақсадимиз тадбиркорлик фаолиятимизни давом эттириш», — дейди исмини очиқлашни истамаган тадбиркор.

    «Дарё» мухбири билан суҳбат давомида савдо дўкони эгалари шаҳар ободонлаштирилишига ҳеч қандай қаршилиги йўқлигини, бундан хурсанд бўлишларини, аммо шаҳар ободончилиги деб тадбиркорларни ҳам қақшатмаслик кераклигини, уларга имтиёз берилишидан умид қилишаётганини айтишди.

    «Тўғри, ер давлатники оламан деса олади, — дейди тадбиркор Фарҳод Ҳалимов. – Аммо бу дегани тадбиркорнинг «бурнини қонатиш керак» деганимас-ку. Инсоф билан иш қилишсин. Дўконимизни бузиб, қаердан янги дўкон қилинишини айтишса, майли, ўзимиз замонавий кўринишда қуриб оламиз. Ҳаммасига розимиз, фақат бизни тирикчилигимиздан мосуво қилишмасин».

    Шаҳар ҳокими ўринбосарининг айтишича, Фурқат кўчасидаги қолган 41 та савдо дўкони 21 мартдан кейин бузилиб, ўрнида гуллар экилган сайлгоҳ қад ростлайди. Шунингдек, дўконларга қарама-қарши томондаги 13 та хонадоннинг шаҳар ободончилиги талабига жавоб бермайдиган 8–9 таси ҳам бузилиши ва ўрнида икки қаватли бино қад ростлаши кўзда тутилган.

    Бузилиши кўзда тутилган 41 та дўконнинг орқа тарафи.

    Бузилиши кўзда тутилган 41 та дўконнинг орқа тарафи.
    Фото: «Дарё»

    «Уй эгалари ҳам огоҳлантирилган, — дейди мутасадди. — Хонадон эгаларига қайта қуриш таклифини беряпмиз. Аммо қураман деганлари кам. Шунинг учун фурсатдан фойдаланиб, тадбиркорларга айтмоқчиманки, 4 нафар тадбиркор бирикиб, ўша хонадон эгалари билан келишган ҳолда талабга жавоб бермайдиган уйини сотиб олиб, давлат тўлаб бериши лозим бўлган компенсация пулини тўлаб беришсин ва қайта замонавий типдаги дўкон қуриб фойдаланишсин. Хоҳлашса, пастки қаватидан дўкон, устки қаватидан эса уй сифатида фойдаланишсин».

    Улуғбек Авазовнинг маълумот беришича, ушбу ҳудудда уйи бузилиши кўзда тутилган хонадон эгаларига Қарши шаҳрининг «Худойзод» маҳалласидан ер берилади ҳамда уйнинг компенсация пули ҳам олдиндан тўлаб берилади.

    Фурқат кўчасида савдо қилаётган тадбиркорларнинг ҳисоб-китобига кўра, ушбу бузилаётган 53 та савдо дўконида 200 га яқин тадбиркор тирикчилик қилар экан. 200 нафар оила боқувчиси хонадонида 5 нафар кишидан иборат оила-аъзолари бўлса, бу тадбиркор қўлига 1000 нафар «қора кўз» қараб турибди дегани. Мақоламизни Қарши шаҳар ҳокимига бир савол билан якунламоқчимиз: «53 та дўкон бузилиб, адолатсизликка йўл қўйилса, 1000 нафар қора кўз тақдири нима бўлади?»

    23.02.2019, 15:05   Изоҳ (0)   66825
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Инновация вазирлиги илмий-техник лойиҳалар ва инновацион ишланмаларни молиялаштиришни бошлади

    23.02.2019, 14:48

    Бекободда ўзини туман газ филиали ходимлари сифатида таништирган шахслар аёлга куч ишлатиб, пул талаб қилди

    23.02.2019, 14:38

    Давлат тест маркази абитуриентлардан йиғиладиган пул нимага сарфланишига аниқлик киритди

    23.02.2019, 14:30

    Жорий йилдан абитуриентларга бир вақтнинг ўзида 3 та ОТМга ҳужжат топшириш имкони берилади. Келгусида ОТМлар сони кенгайтирилиши мумкин

    23.02.2019, 13:55

    Тошкентда сунъий тухумлар сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган «Ўрикзор» бозорида текширув ўтказилди

    23.02.2019, 13:37

    ДХХ Қашқадарёда салонида 30 минг дона «Трамадол» бўлган юк автомашинасини тўхтатди

    23.02.2019, 13:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди



    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 10 нафар хонанда муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун лицензиясидан айрилади 

    Ўзбекистон | 22 май, 18:10

    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

    Реклама | 22 май, 18:00

    Ким Кардашьян 44 ёшида ҳуқуқшунос дипломига эга бўлди

    Лайфстайл | 22 май, 17:54

    Москва аэропортларида дрон ҳужумлари туфайли ўнлаб рейслар кечиктирилди

    Дунё | 22 май, 17:49

    Тошкентдаги “дом”да содир бўлган портлаш 6 та хонадон эгасини “кўчада қолдирди”. Мирзо Улуғбек ҳокими эса ваъда беришдан нарига ўтмаяпти

    Ўзбекистон | 22 май, 17:32

    “Россия хаёлпарастлардан тезроқ қутулиши керак” — Алишер Қодиров

    Ўзбекистон | 22 май, 17:15

    Шавкат Мирзиёев ва Наташа Пирс Мусарнинг музокаралари бўлиб ўтди. Нималар муҳокама қилинди?

    Ўзбекистон | 22 май, 17:05

    Ўзбекистоннинг U-17 Осиё кубогидаги иштироки эътироф этилди

    Спорт | 22 май, 16:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.