Япониянинг «Хаябуса-2» сайёралараро станцияси Ердан 280 миллион километр узоқликда жойлашган Рюгу астероидига муваффақиятли қўнишни амалга оширди, дея хабар беради «Meduza».
Қўнишни амалга оширгандан сўнг, космик зонд тупроқ намуналарини тўплашга киришган. Материал тўплаш учун тахминан бир сония вақт кетган.
Март апрель ойларида «Хаябуса-2» тупроқ йиғишга мўлжалланган сунъий кратер яратиш учун астероидда портлаш уюштиради. Шундан сўнг, қурилма тўпланган материаллар билан Ерга қайтади.
Изоҳ (0)