Бурятиялик шаманлар Ангарск (Иркутск вилояти) да бешта туяни ёқиш маросимини ўтказди, қурбонлик видеоси YouTube тармоғида пайдо бўлган.
«Жан Тенгери яба» деб номланган маросим замонавий тарихда илк бор ўтказилган. Шаманлар уни гўёки Россия ва унинг халқларини мустаҳкамлаши учун бағишлаган.
Олий шаман ўринбосари маросим ҳақида у давлат, халқ ва одамларга ёрдам бериш мақсадида ўтказилганлиги ҳақида айтган. Унинг сўзларига кўра, худоларга қурбонлик қилиб бурятиялик шаманлар мамлакатни қайта тиклашга олиб келадиган соғлом маданий қадриятларни тиклайди.
Маросим гулханида бешта ҳайвон нобуд бўлди. Маросим ташкилотчиларининг таъкидлашича, туя фақат энг юқори даражадаги шаманлар маросимида истисно тариқасида қурбон қилинади.
2017 йилда Давлат Думаси Жиноят кодексининг 245-моддаси бўйича («Ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш») бўйича жазони кучайтирган. Ҳайвонлар билан шафқатсиз муносабатда бўладиганлар учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси икки йилдан беш йилгача узайтирилган.
Изоҳ (0)