Бу йил икки ҳафталик таътилни ҳамёнбоп нархларда ўтказиш мумкин бўлган жойлар рейтингидан фақат Беларусь, Молдова ва Абхазия эмас, балки Ҳиндистон, Непал, Марокаш, Индонезия ва Танзания экзотик мамлакатлари ҳам бор, дея хабар беради «РИА Новости».
Экспертлар икки киши учун икки ҳафта давомида бориб-келиш нархи, меҳмонхона ёки ижарага олинган хонада яшаш нархи, кафе ва ресторанларда овқатланиш, транспорт ва ўйин-кулги ҳаражатларни ҳисобга олган.
Ҳамёнбоп таътил ўтказиш учун Беларусь, Молдова, Абхазия, Арманистон ва Грузия айни муддао саналади.
Рейтингга шунингдек тўққизта экзотик йўналиш ҳам киритилган. Уларнинг энг арзони Ҳиндистон. У ерга саёҳат қилиш Грузия билан таққослаганда 32 долларга кўпроқдир.
Африка қитъаси сафари ҳам қимматроққа тушади — икки ҳафта давомида Марокашда бюджет икки кишига ўртача 1962 долларини ташкил этади.
Экзотик мамлакатлар рейтингига Вьетнам (1980 доллар) ва Шри-Ланка (2072 доллар). Рўйхатга шунингдек Индонезия (2201 доллар), Таиланд (2266 доллар), Тунис (2400 доллар) ва Танзания (2704 доллар) ҳам кирган.
Изоҳ (0)