Павлодарда мактаб ўқувчиси ёнаётган уйдан 4 ёшли икки қизчани олиб чиқди, деб хабар берди «Zakon.kz».
21 февраль куни соат 15:29 да ёнғин хавфсизлиги бошқармасига Павлодарнинг Карл Маркс кўчасидаги уйнинг ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушди.
«Қутқарувчилар ҳодиса жойига етиб келганида уй жиҳозлари, мебел ва бошқа буюмларнинг ёнаётгани аниқланди. Ёнғин оқибатида уйнинг 120 метр квадрат майдони ёниб кетган. Шунингдек уй ичида 1948 йилда туғилган эркакнинг чала ёнган жасади ҳам топилган», — дейилади хабарда.
Ўт ўчирувчилар келгунича уйда бўлган 14 ёшли қиз 2015 йилда туғилган икки нафар синглисини деразадан ташқарига чиқарган.
Ҳозирда ёнғин сабаблари ва етказилган зарар миқдори ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)