19 февраль куни Тошкент шаҳар ФВВ навбатчилик қисмига Юнусобод туманида яшовчи фуқаро А.Я. томонидан уйи қулфланиб қолганлиги ва эгизак чақалоқларидан хавотир олаётгани ҳақида мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, аёл хонадондан чиққан пайтда кўча эшиги ёпилиб қолган. Уйда унинг эмизикли болалари — эгизаклар ва овқат пишаётган газ плита ёниқ қолиб кетган.
Шундан сўнг қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб келган ва махсус жиҳозлар ёрдамида эшикни очган ва болалар онасига топширилган.
Изоҳ (0)