Марк Цукерберг фойдаланувчилар мулоқотда бир дастурдан бошқасига ўтмаслиги учун Instagram, WhatsApp ва Messenger’ни бирлаштиришни режалаштирган. Бу ҳақда The New York Times’га таяниб, TJournal хабар берди.
Хизматлар алоҳида ишлашда давом этади. Цукерберг барча дастурлар ўзаро рақамланишни қўллаб-қувватлашини истамоқда.
Лойиҳа ҳали дастлабки босқичда бўлиб, унинг устидаги ишни 2019 йилнинг охири ёки 2020 йилнинг бошида якунлаш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)