Хитойнинг Харбин шаҳрида визуал рельсли электропоезд синовдан ўтказилди, деб хабар берди «Вести.ru».
Узунлиги 30 метр, йўловчи сиғими 300 кишилик бўлган электропоезд -20 даража совуқда синовдан ўтказилган.
Ноодатий поезд қалин резина шиналар ҳисобига исталган трассада ҳаракатланиши мумкин бўлган илонсимон автобусни эслатади.
Янги электропоезд соатига 70 километр тезликда ҳаракатланиши мумкин. Ўн дақиқа қувват олиши тахминан 25 километр масофа босиб ўтишига етади.
Поездда кўплаб ўрнатилган датчиклар бўлиб, у йўлнинг сифати ва кенглигига қараб йўналиш тузиш имконини беради.
Изоҳ (0)