Канадалик Жо Мюррей болалигидан буён радиобошқарувли машиналарга қизиқади. Хобби унинг уйи доирасидаги ноодатий лойиҳага айланди. Мюррей 2005 йилдан буён масофадан бошқариладиган кичик экскаваторлар, бульдозерлар ва юк машиналари ёрдамида ертўла қазимоқда. 14 йил ўтган бўлса ҳам, иш ҳали тугагани йўқ. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Мюррейнинг асл касби фермерлик бўлиб, у аввал чорва боққан, энди эса донли экинлар етиштирмоқда. Мюррей ўз лойиҳасини одатий хобби деб атайди. У дастлаб кичик ўйинчоқ транспортлар ёрдамида ертўла билан мустақил шуғулланган. Бироқ вақт ўтган сари у ўйинчоқларга кўпроқ ишонди ва ишни шунчаки мувофиқлаштириб турадиган бўлди.
Мюррейнинг сўзларига кўра, унда радиобошқарувли қурувчи машиналарнинг катта флоти йиғилган. Машиналарнинг баъзиларини у мустақил равишда ўз эҳтиёжларига мослаштирган.
Мюррей лойиҳани якунлашга шошилмаяпти, унга радиобошқарувли техника ёрдамида қурилган жараённинг ўзи ёқади.
Изоҳ (0)