XIX аср охирида телефонга патент олинганидан сўнг, телефон тармоғига уланиш пойгаси бошланган. Бироқ дастлабки телефон тармоқларидаги техник чекловлар сабабли ҳар бири телефонга уй ёки офисни телефон станцияси билан боғлаш учун ўзининг физик тармоғи талаб қилинган. Станцияларда қўнғироқлар операторлар томонидан йўналтирилган, деб ёзмоқда TJournal.
Стокгольмда марказий телефон станцияси 1890 йилда лойиҳалаштирилган Телефонторнет номли улкан минора бўлган. Минора шаҳар бўйлаб тарқалган 5000 та тармоқни бирлаштириб турган.
XIX асрнинг охирида Стокгольм Европанинг телефон билан энг яхши таъминланган шаҳри бўлган.
Телефон тармоқларининг тез ривожлангани сабабли 1913 йилда Телефонторнет тўлалигича иш фаолиятидан тўхтаган. Минора тез эскирган, чунки телефон компаниялари ерости кабелларидан фойдаланишни бошлаган. 1952 йилнинг 23 июлида ёнғин минорани кучсизлантириб қўйган ва бу унинг 1953 йилда бузиб ташланишига олиб келган.
Изоҳ (0)