«Севимли» телеканалининг «Замон» информацион-таҳлилий дастурида мактаб ётоқхонасида қатор турғизиб қўйилиб, калтакланган ўқувчилар видеосига аниқлик киритилди, деб ёзади «Xabar.uz».
Мазкур воқеа 2018 йил 14 октябрь куни Навоий вилоятидаги ихтисослаштирилган маданият мактабида содир бўлган. Шу мактабнинг 3-босқичида таҳсил олувчи, ётоқхона сардори Азиз Сувонов эшикни ким синдиргани борасидаги саволга ўқувчилардан қониқарли жавоб ололмагач, шериги Ҳусниддин Ҳолиқов билан уларни калтаклаган. Воқеа гувоҳи Шаҳзод Абдувоҳидов уни қўл телефонига тасвирга тушириб олган.
Навоий шаҳар ИИБ терговчиси Аъзам Исматовнинг маълум қилишича, ҳозир бу иш юзасидан терговгача текширув ишлари кетмоқда, текширув натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади.
Изоҳ (0)