• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонлик ўқувчи қиз кунгабоқарнинг янги навини яратди

    Андижон вилояти Избоскан туманидаги Мангуберди маҳалласида яшовчи Мадина Ҳабибуллаева кунгабоқарнинг янги навини яратди, деб хабар беради ЎзА.

    Фото: Flickr

    Фото: Flickr

    «У ҳозир тумандаги 34-умумтаълим мактабининг 10-синфида аъло баҳоларга ўқиш билан бирга, дарсдан бўш вақтида мойли экинлар селексияси борасида илмий-тадқиқот ишлари олиб бормоқда.  Мадинабону илмий-тадқиқот ишлари натижалари, ижодкорлиги билан мамлакат ва халқаро миқёсдаги турли танлов ҳамда илмий анжуманларда фаол иштирок этиб, қатор ютуқларни қўлга киритди», — дейилади хабарда.
    Таъкидланишича, устозлари, мутахассислар билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар самарасида кунгабоқарнинг «Мадина 17», «Мадина» навлари яратилди. Ушбу навларга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан тегишли тартибда патент олинган. Ўтган йили кунгабоқарнинг ушбу навлари Ўзбекистоннинг турли вилоятларида экилиб, юқори ҳосил олинди.
    Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Дилором Ёрматова билан ҳамкорликда соянинг янги навларини яратиш устида ҳам изланишлар олиб борди. Натижада соянинг эртапишар «Радуга», кечпишар «Мадина» навлари яратилди. Мамлакатда асосий ва такрорий экин сифатида экишга мўлжалланган ушбу навлар 2018 йилда Давлат реестрига киритилди.
    – Мадина тиришқоқ, изланувчан қиз, – дейди Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалининг «Олима» уюшмаси раиси, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Маҳфуза Юсупова. – Дарсдан бўшади дегунча тажриба-тадқиқот даласига ошиқади. Билим ва тажрибасини ошириш учун ўқиб-ўрганишдан чарчамайди. Қизимизнинг келажаги порлоқ, илм-фан ривожи йўлида ҳали кўп ишлар қилади, деб ишонамиз.
    Мадинанинг илмий-тадқиқот ишлари «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» танлови вилоят босқичида юқори баҳоланиб, ғолиблар қаторидан жой олди. У ўз ишлари билан мазкур танловнинг мамлакат босқичида ҳам иштирок этмоқда.
    Тошкент давлат аграр университети профессори, селексионер олима Гўзал Холмуродова раҳбарлигида Асака туманидаги «Asaka oil plant seeds»​ уруғчилик фермер хўжалиги тажриба даласида соянинг оддий ва мураккаб дурагайларини яратиш бўйича олиб борилаётган илмий- тадқиқот ишларида ҳам иштирок этмоқда. Ҳозирда олинган дурагай уруғларнинг дони йириклиги, мой ва протеинга бойлиги кўрсаткичлари бўйича тадқиқот олиб бормоқда.
    Бундан ташқари, Мадина шеърлар машқ қилади, мақолалар ёзиб туради. Ижод намуналари қатор матбуот нашрларида эълон қилинган. Ҳозирга қадар унинг «Вақт қадри», «Иқрор» номли тўпламлари нашр этилган.
    – Мен озод ва обод юртнинг бахтиёр ёшларидан бириман, – дейди Мадина Ҳабибуллаева. – Чунки мен ва мен каби ёшларга пухта билим олишимиз, истеъдод ва салоҳиятимизни юзага чиқариш учун барча шароит яратилган. Келажакда меҳнатим, илм-фан йўлидаги изланишларим билан Ватанимиз равнақи учун хизмат қиладиган инсон бўлишга ваъда бераман.

    21.02.2019, 18:28   Изоҳ (0)   23002
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Об-ҳаво маълумоти: 22 февраль куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

    21.02.2019, 18:17

    Самарқандда бомбани зарарсизлантириш, тартиббузарликларни бартараф қилиш каби машғулотлар ўтказилди

    21.02.2019, 18:06

    Бош прокуратура Қорақалпоғистонда 15 ёшли қизнинг гуруҳ бўлиб зўрланиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

    21.02.2019, 17:35

    1 ойда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш марказларига 1712 нафар аёл мурожаат қилган

    21.02.2019, 17:30

    Жиззахда электрикнинг қилган хатоси оқибатида ток уришидан аёл вафот этди

    21.02.2019, 17:18

    Шавкат Мирзиёев Бангладеш халқи ва раҳбарларига ҳамдардлик билдирди

    21.02.2019, 17:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” футболчиси учун 90 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 12 июл, 17:35

    Ўзбекистонда солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш тартиби соддалаштирилади

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:10

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.