Шавкат Мирзиёев Бангладешада юз берган ёнғин муносабати билан мамлакат халқи, президент Абдул Ҳамид ва бош вазир Шайх Ҳасина Вазедга чуқур таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакат пойтахти Даккадаги турар жойда содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 80 кишидан ошди.
Изоҳ (0)