Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳукумат қарори билан Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди, дея хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Xabar.uz»

Фото: «Xabar.uz»

Низомга мувофиқ, бир қатор қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари, оромгоҳлар, таҳририятлар, Меҳрибонлик уйлари вазирлик таркибига кириши белгиланди.

Умумий ўрта мактабдан ташқари таълим соҳасида ўқувчиларнинг маънавий ахлоқий, интеллектуал ва жисмоний ривожланиши даражасини янада юксалтиришга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш вазирликнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Низом билан вазирлик ҳамда унинг ҳудудий бошқарма ва бўлимларининг вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.

Вазирликка Бош вазир тақдимномасига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган вазир бошчилик қилади.

Низомга мувофиқ вазирнинг беш нафар ўринбосари, жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини лавозимига тайинлаш ва озод этиш бевосита вазир томонидан давлат ҳокимияти органлари розилигисиз амалга оширилади.

Шунингдек, вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳоланиб борилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова