Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи Н.А. ИИБга мурожаат қилиб, 2018 йил 16 ноябрга ўтар кечаси номаълум шахс Навобод қишлоғида жойлашган дўконига дераза ойнасини синдириб кириб, у ердан 11 300 000 сўм пули ва Samsung русумли мобил телефонини ўғирлаб кетганлигини маълум қилганди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навобод қишлоғида яшовчи, 21-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси С.Ф. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)