«Севимли» телеканалининг «Замон» информацион-таҳлилий кўрсатуви қайни укаси томонидан 16 марта пичоқ урилган ҳомиладор аёлни шифокорлар қандай сақлаб қолгани ҳақида лавҳа тайёрлади, деб хабар берди UZ24.
«Аёлни олиб келишганидан кейин, текширув натижаларини ҳам кутмасдан уни жароҳлик столига олдик. Операция 3—4 соат давом этди. Аёл танасининг олд-орқа томонларида, қўл ва оёқларида жароҳатлари бор эди. Оғир ҳисобланадиган жароҳатларидан биттаси, қорин олди жароҳати эди. Пичоқ қорин ичига кириб, жигарга зарар етказган», — дейди жарроҳ Ўткир Орипов.
Аёл ўтган ҳафтада ўғил фарзандни дунёга келтирган.
Маълумот учун, 12 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди биносида ҳомиладор келинойисини пичоқлаган 21 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. Унга ЖКнинг бир қатор моддалари билан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)