Chanel француз модалар уйининг модельери ва креатив директори Карл Лагерфельд 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Le Figaro хабар бермоқда, деб ёзади TJournal.
Нашр Лагерфельднинг ўлими сабабига аниқлик киритмаган, бироқ у бир неча ҳафта давомида ўзини ёмон ҳис қилганлигини таъкидлаган. У 18 февраль оқшомида шошилинч шифохонага ётқизилган.
Карл Лагерфельд Гамбургда банк хизматчиси Отто Лагерфельднинг оиласида дунёга келган. У 1952 йилда Парижга кўчиб келган, 1974 йилда эса Karl Lagerfeld Impression линиясига асос солган. 1983 йилда Лагерфельд Chanel модалар уйи бадиий директори лавозимини эгаллайди. У либослардан ташқари, атирлар ҳам яратган, улар орасида китоб ҳидли атир ҳам бор.
Изоҳ (0)