Калифорния ва Нью-Йоркни ўз ичига олган ўн олтита АҚШ штати Дональд Трамп маъмуриятига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилган, дея хабар беради «Эхо Москви».
Бу Мексика билан чегарада девор қурилишини молиялаштириш учун жорий этилган фавқулодда ҳолат билан боғлиқ.
Даъво аризаси Сан-Францискодаги федерал судга тақдим этилган.
Ҳужжатда таъкидланишича, президентда маблағларни ушбу мақсадлар учун йўналтириш ваколати мавжуд эмас, чунки АҚШ Конгресси ушбу харажатларни назорат қилади.
Изоҳ (0)