Бангалор шаҳрида Ҳиндистон Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли Сурия Киран учувчилар гуруҳининг иккита Hawk реактив самолёти авиашоуга тайёргарлик кўриш вақтида тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Қайд этилишича, учувчилардан бири олган жароҳатлари оқибатида ҳалок бўлган, яна икки нафари муваффақиятли катапульта қилинган.
Ҳалокат сабаби маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)