Италия собиқ бош вазири Маттео Ренцининг ота-онаси уй қамоғига олинган, дея хабар беради «Вести.ru».
Бу ҳақда Ренци ўзининг Facebook’даги саҳифасида ёзиб қолдирган.
«Агар сиёсат билан шуғулланмаганимда эди, оилам лойга ботмаган бўлар эди», — деб ёзади у.
«Агар мен бу мамлакатни ўзгартиришга уринмаганимда, бугун улар нафақахўрликда тинч ҳаёт кечирарди».
Тициано Ренци ва Лаура Боволи фирибгарликда, ўз компанияларини ноқонуний банкротликка учратганликда, сохта ҳисобдан фойдаланганликда айбланмоқда. Маттео буни ўзининг сиёсий фаолияти билан боғламоқда.
Ренци Италия ҳукуматини 2014 йил бошидан 2016 йил охирига қадар бошқарган.
Изоҳ (0)