Саудия Арабистонининг шимоли-ғарбий қисмида ҳаво анча совиди ва тоғли ҳудудларда қор ёғди, дея хабар берди «Azon.uz».
Баландлиги 2,4 километр бўлган Жабал ал-Лауз тоғида қор қопламаси кундузи ҳам сақланиб қолди. Маҳаллий аҳоли аввалги йил ҳам ушбу ғайритабиий ҳолатнинг гувоҳи бўлган эди.
«Келгусида бу ерлар қишки курортга айланиши ҳам мумкин», — деб ёзади Муҳаммад Мустафо исмли маҳаллий аҳолидан бири ўзининг Twitter’ида.
2018 йилнинг ноябрь ойи охирларида ҳам Саудия Арабистонининг шимоли-ғарбий ва ғарбий ҳудудларида қор ёққан эди.
Изоҳ (0)