Президенти Дональд Трамп Майямидаги венесуэллалик муҳожирлар олдида чиқиш қилар экан, АҚШ Венесуэлада ҳокимиятни тинч йўл билан ўзгаришини қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
У Америка Қўшма Штатлари Венесуэлада демократия қайта тикланишини исташини қайд этган.
Трамп Венесуэла президенти Николас Мадурони қўллаб-қувватлаган барча мансабдор шахслар ва ҳарбийларга қарата оилалари билан тинч-тотув яшаш учун мухолифат лидери Хуан Гуайдонинг амнистия ҳақидаги сахий таклифини қабул қилиши мумкинлигини айтган.
Оқ Уй раҳбарининг айтишича, улар «осон йўл» ва «хавфсиз ҳудуд»га умид қилмаслиги керак, сабаби улар барчасини йўқотади.
Изоҳ (0)