Тошкентда «Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов унда нутқ сўзлади.
Sputnik’нинг ёзишича, Абдулазиз Комилов Марказий Осиё мамлакатлари президентлари апрель ойида Тошкент шаҳрида учрашишини маълум қилди.
Конференция Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази томонидан ташкил этилган бўлиб, унда Афғонистон, АҚШ, Бельгия, Буюк Британия, Дания, Эрон, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Исроил, Испания, Италия, Қозоғистон, Канада, Миср, Хитой, Кувайт, Озарбайжон, Қирғизистон, Латвия, Малайзия, Нидерландия, Покистон, Польша, Россия, Саудия Арабистони, Таиланд, Туркия, Венгрия, Украина, Ўзбекистон, Финляндия, Франция, Швеция, Япония таҳлилий марказларнинг 100 дан ортиқ вакиллари, шунингдек, Европа Иттифоқи, Шимолий кенгаш, Америка давлатлари ташкилоти, Арктика маслаҳатлашув кенгаши минтақавий тузилмалари, Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти, Европа инвестицион банки ва бошқа халқаро молия институтлари экспертлари иштирок этмоқда.
Икки кунлик анжуман доирасида минтақавий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва хавфсизлик, савдо, транспорт, сувдан фойдаланиш, таълим ва илм-фан соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)