Украина президенти Пётр Порошенко ўз сайловолди кампанияси учун 70 миллион гривна (2,5 миллион доллардан зиёд) маблағ сарфлади. У буни ўз маблағидан ишлатган, дея ёзади «РИА Новости».
«Ҳозиргача кампанияга 70 миллион гривна сарфланди. Яна қанча сарфланиши номаълум. Буни вақт кўрсатади. Аммо қанча сарфланса ҳам, сайлов фондига бунинг алоқаси йўқ», — деди Порошенко штабининг вакили Медведев.
Украинада президентлик сайловлари 31 март куни ўтказилади. Сайловга 44 нафар номзод рўйхатдан ўтган.
Изоҳ (0)