Россия президенти Владимир Путиннинг бармоғи жароҳатлангани унинг хоккей ўйнаш режасига тўсқинлик қилмайди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Президент ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда, ҳозир Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашувга тайёргарлик кўрмоқда, кейин эса у хоккей ўйнайди», — президент матбуот котиби Песков.
Кремль вакилининг таъкидлашича, бу ҳолатда жароҳат ҳақида гапириш нотўғри.
«У шунчаки бармоғини озгина уриб олган, спорт — бу спорт, ҳамма нарса бўлиши мумкин», — дейди у.
Владимир Путин кеча дзюдо бўйича бир соатлик машғулот ўтказган. Беслан Мудранов билан спарринг-машқ вақтида у ўнг қўл бармоғи билан жароҳат олган, аммо бармоғига пластир қўйганидан сўнг машғулотни давом эттирган.
Россия раҳбари жанг санъати билан 50 йилдан ортиқ шуғулланади, у дзюдо ва самбо бўйича спорт устаси унвонига эга.
Изоҳ (0)