АҚШнинг Миннесота штатидаги Дональд Трамп лақабли итнинг ўлдирилиши сиёсий характерга эга эмас эди, дея хабар беради «Fox News».
Жексон округи шерифининг сўзларига кўра, итни отиб ўлдирган гумондор хусусий мулк ҳудудида чорвасини қонуний асосда ҳимоя қилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг баёнотида айтилишича, улар ижтимоий тармоқлардаги нотўғри маълумотга асосланган таҳдидлар сабабли вазиятни ўрганишга қарор қилган.
Сиёсий қотиллик ҳақидаги миш-миш итнинг эгаси АҚШ президенти Дональд Трампнинг фаол тарафдори эканлиги учун тарқалмоқда.
Унинг қўшниси демократларни қўллаб-қувватлайди ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг фикрича, у ҳайвонни атайлаб ўлдирган.
Шерифнинг қайд этишича, сўнгги уч йил мобайнида офисга ўлик итнинг эгасига қарши қўшниларидан 14 та шикоят келиб тушган.
Изоҳ (0)