Мамлакат валюта захираларида олтин улушини камайтириб, унинг ўрнига АҚШ ғазначилик облигацияларини сотиб олишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Spot.
«Жорий йилнинг бошидан буён Марказий банк ўзининг захираларини бошқариш усулларини диверсификация қилади ва АҚШнинг айрим ғазначилик мажбуриятларини сотиб олади», — дейди Молия вазири Жамшид Қўчқоров.
Лондонга ташрифи давомида.
Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон захирасининг ярми олтинда сақланади, сабаби республика уни ўзи қазиб олади:
«Биз захирамизда олтин улушини аста-секин камайтиришни ва АҚШ ғазна облигацияларини қўшишни режалаштирмоқдамиз», — деди Ишметов.
Ўзбекистон бу ҳафтада ўзининг илк бор халқаро капитал бозорларида жойлашувида 1 миллиард АҚШ долларлик облигациялар сотди.
MarketAccess маълумотларига кўра, ҳар иккала облигациялар пайшанба куни савдолар бошланганидан сўнг тушиб кетган — 5 йиллик қоғоз бир АҚШ доллар учун 99,66 сентни ташкил этган бўлса, 10 йиллик қоғоз 99,77 сент даражасида эди.
Жамшид Қўчқоров шунингдек, ҳукумат ҳар йили халқаро қарз бозорларидан фойдаланишни тасдиқлади ва 2019 йил давомида Ўзбекистондаги икки банк бозорга чиқиш эҳтимоли бор.
Унга кўра, ҳукумат давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштиришни давом эттиради.
Изоҳ (0)