Беларусь ва Ўзбекистон минтақалари форуми жорий йил июнь ойида бўлиб ўтиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Беларусь парламентининг юқори палатаси халқаро масалалар ва миллий хавфсизлик бўйича доимий комиссияси раиси Сергей Рахманов маълум қилди, дея хабар беради «Podrobno.uz».
«Форумни Беларусь қабул қилади. Биз тадбир июнда бўлиб ўтишига тайёргарлик кўряпмиз», — деди сенатор.
Сергей Рахмановга кўра, форум қатнашчилари таркибига ўта жиддий ёндошилмоқда, ҳамкорлик режасидаги айрим лойиҳалар эса парламент даражасида назорат қилинади.
Изоҳ (0)