Рассом Дуг Айткен ўзининг янги Mirage Gstaad лойиҳасида Альп тоғлари гўзаллигини акс эттирди, деб ёзади TravelAsk.
У ранчога ўхшаш уй кўринишидаги инсталяция бўлиб, ойналар билан қопланган. Ҳозир эса у Швейцариянинг Гштааде қорли тепалигида жойлашган.
Mirage Gstaad юзаси ойнаванд бўлганлиги учун тоғлар ва дарахтларни ўзида акс эттириб, улар билар бир тусга киради. Узоқроқдан эса бу бино бутунлай кўринмай кетади. Лекин оддий бинолар каби, унинг ичига кириш мумкин. Деворлар ва шифти ойна билан қопланган калейдоскоп эффектига эга ажойиб интерьер қуёш нурларини ўзида акс эттириб ўзига хос таассурот уйғотади.
Изоҳ (0)