Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяху инглиз тилидаги расмий Twitter’ида «Эрон билан уруш» ҳақида ёзилган иборасини тузатди, дея хабар беради «Газета.ru»
Пост Нетаньяхунинг Уммон ташқи ишлар вазири Юсуф бин Алавий билан учрашувидан сўнг пайдо бўлган.
Дастлаб Нетаньяху номидан ёзилган хабарда « Исроил билан етакчи Араб давлатлари вакиллари Эрон билан урушнинг умумий манфаатлари йўлида очиқ учрашув ўтказгани» ҳақида ёзилган.
Фойдаланувчилар ушбу хабардан ҳайратга тушганидан сўнг twit таҳрир қилинган ва «Эрон билан уруш» ибораси «Эрон билан кураш» дея тузатилган.
Изоҳ (0)