АҚШнинг Калифорния штатидан Вашингтонга учаётган самолёт кучли турбулентлик (гирдобли ҳаракат) ҳудудига тушиб қолди. Қаттиқ силкиниш натижасида беш киши жароҳатланган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Натижада ҳаво кемаси Невада штати Рено шаҳрида фавқулодда қўнишга мажбур бўлган.
Жароҳатланганларнинг уч нафари касалхонага етказилган.
Изоҳ (0)