Самарқанд вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан вилоятда фаолият юритаётган 4 та театр жамоасига Isuzu автобуслари совға қилинди. Бу ҳақда «Zarnews» хабар берди.
Вилоят мусиқали драма театри қаршисида ташкил этилган тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари мамлакатда театр санъатини равнақ топтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар аҳоли, хусусан, ёш авлодни камолга етказишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
— Жамоамиз билан гастрол сафарларида кўп бўламиз, — дейди Каттақўрғон шаҳар драма театри директори Отабек Мардонов. — Бунда янги автобуснинг хизмати алоҳида. 2002 йилда берилган автобусимиз бор, аммо таъмирталаб эди. Энди нафақат шаҳар-туманлар, балки қўшни вилоятларга ҳам гастроль сафарлари уюштириб, спекталлар намойиш этиш имконияти пайдо бўлди.
Изоҳ (0)