Туркиянинг Истанбул шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюросининг Соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлардан одамларни ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мавзусига бағишланган олий даражадаги вазирлар йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унда ЖССТ Европа минтақавий бюросига аъзо 53 давлатнинг соғлиқни сақлаш вазирлари, халқаро экспертлар, жумладан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда.
Мазкур уч кунлик йиғилишда тиббиёт соҳасида глобал даражадаги масалалар атрофлича кўриб чиқилган.
Муҳокамалар сессияларга бўлинган ҳолда давом этган.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов раислигида ўтган якунловчи ялпи мажлисда минтақада саломатликни асраш борасида 2023 йилгача ва ундан кейинги ривожланиш босқичлари муҳокама этилган.
Изоҳ (0)