Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Словакия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Ян Бори билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хабарда айтилишича, учрашувда турли соҳалардаги Ўзбекистон—Словакия мулоқотининг ҳозирги ҳолати муҳокама қилиниб, 2019 йил икки томон ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришга асосий урғу берилди.
Шунингдек, сиёсий маслаҳатлашувлар, иқтисодий ҳамкорлик бўйича идоралараро комиссиянинг биринчи мажлисини ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.
Ўтган йилнинг 27—28 февраль кунлари Будапешт шаҳрида «Вишеград гуруҳи + Марказий Осиё» шаклидаги биринчи минтақалараро вазирлар учрашуви бўлиб ўтган эди.
Ўзбекистон томони ушбу шаклдаги иккинчи учрашув Тошкент шаҳрида ташкил этишга тайёр эканини маълум қилди.
Изоҳ (0)