• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Титаник» Қўйлиқда чўкдими? Эринчоқликнинг фойдаси ҳақида. Ижтимоий тармоқлардаги трендлар

    Ижтимоий тармоқдаги гап сўзларга қараганда… бўлибди. Нима бўлибди дейсизми? Унда қуйида ўқиб билишингиз мумкин, навбатдаги дайжестимизни бошладик.

    Яхши хабарлардан бошлайлик. Мана буни ўқиб шахсан жуда хурсанд бўлдим:

    Умар Авазов

    Бош вазир Абдулла Арипов масъул ва юқори лавозимларга «Буюк келажак»нинг 20 нафар халқаро эксперти билан 6-7 февраль кунлари шахсан суҳбат ўтказиб, уларни ўз соҳалари бўйича юқори лавозимларни таклиф этди. Бу билан хорижда яшаётган ватандошларни тайинлаш амалиётини кенг жорий этиш бошланди.

    Эринчоқлик ҳақида

    Facebook фойдаланувчиси Нурбек Алимов кўпчилик эътибор бермаган жиҳатлар ҳақида ўз услубида таҳлил қилиб берди:

    Нурбек Алимов

    Дангасалик ёки эринчоқликдан ҳеч қачон қўрқма. Дангасалик минде опқараганда прогресснинг мотори ҳисобланади. Пиёда юраверишдан чарчаган қадимги аждодимиз ғилдирак ва аравани яратганига шубҳам йўқ. Кейин, микроволновка, кир ювиш машинаси, идиш ювадиган машиналар ва жуда ҳам кўп нарсалар инсонларнинг оғирини енгил қилиш шиори остида, аслида ғирт дангаса иплослар томонидан ўйлаб топилган деса ҳам бўлади.

    Мисол учун, сен кун бўйи компьютерда веб дизайн яратиш ёки сммъларни ўрганяпсан, буни кўрган ойинг «тур Эшмат, компьютер ўйнаб ётаверасанми? Дугонамнинг ўғли Тошматни қара, қанақа меҳнаткаш бола, ҳар куни вагон тушириб, уйига пул топиб келади...» Ҳммм, Тошмат... Тошмат аслида вокзал биносидаги шинам хоналардан бирида комютер «ўйнаб», тишини ковлаб ўтирган Ғишмат учун ишлаяпти. Уни бой қиляпти. Юклар Ғишматники... Жисмоний меҳнат билан шуғулланувчилар ақлий меҳнат билан шуғулланувчиларнигина бой қилади холос. Тошмат вагон тушириб топган пулига икки дунёда саёҳат қилмайди, нари борса тирикчилиги ўтади, кейинчалик бел оғриғига, дори-дармонга сарфлайди... Дангасаликнинг турлари кўп, мен мисол уйимдаги газонларни ўришга ҳам эринаман, лекин ҳафтада икки мартта поездда 12 соатлаб йўл юриб, бир дунё маълумотни анализ қилиш ва тахминий иқтисодий прогнозлар қилишга эринмайман. Кийимимни вешалкага илиб қўйишга эринаман, лекин 10 километр пиёда просто так юришга эринмайман. Ҳеч қачон ўйланишга, фикр қилишга эринма. Спорт билан шуғулланишга эринма. Агар ўз йўлингни топиб, яхши пул топсанг сен каби ўйламайдиган Тошматга пул бериб ўрдиришинг мумкин газонларни... Дангасаларнинг яна бир устун тарафи уларга айтилган ишни тез ва сифатли бажаришларида. Тезлиги шу ишдан тезроқ қутулиш йўли бўлса, сифатлилиги эса яна бошқатдан шу ишни қилишдан қўрқиш.

    Аёллар, бизнинг жамиятимиздагилари айниқса, бу постни ўкиб олиб, эрнинг келишига овқат қилишга эриниб юрманг. Натижасига мен жавобгарликни зиммамга олмайман.) Севимли инсони учун одам ўзини ёқмаган ёки қилишни истамаган нарсасига ҳам мажбурлаши керак. Бошқа ҳеч нарса ёқмаган ишни қилишга ўзингни мажбурлашингга арзимайди.

    Китоб ўқишга, фикр қилишга, янгиликлар яратишга эринар экансан, унда иложи йўқ, бир вагон ун ёки шакар сени кутяпти... Давай.

    * * *

    Балки Ортиқов Суннатуллоҳнинг фикрига қўшилмассиз, лекин умумий маънода яхши таҳлил қилинган пост сифатида келтирмоқчимиз:

    Ортиқов Суннатуллоҳ

    Электр энергия таъминотимизга юқоридан бир қараб кўрдим.

    Энергия ҳар қандай келажакни буюк қилиши мумкин. Лекин ресурсларимиздан фақат хорижий давлатлар фойдаланишар экан, бизга бу орзу бўлиб қолаверади.

    «Ўзбекэнерго АЖ»ни танқид қиламиз, аммо уларга ҳам кимдир топшириқни шундай бермаса, сўкиш эшитиш кимга керак?

    Ҳиндистонга чиқиш йўлимиз бўлганда ривожланиш концепциямизни 400 бет эмас, 5-6 бетда ҳам баён қилиб берса бўларди. Хитойга нисбатан Ҳиндистон яхши ва ишончлироқ ҳамкор.

    Билишимча, жуда кўп ресурс манбалари импорт бўларкан. Олтин импорти бўйича 4-ўринда турар экан. Ўзбекистон ҳам шу соҳада олдинроқ, фақат акси.

    Яқин келажакда Хитой ва Ҳиндистон сунъий интеллект, интелектуал салоҳият, космосни тадқиқ қилиш каби соҳалар бўйича юқори чўққиларни эгаллайди. Бизнинг ёшларимиз эса ўтин излаш ва Россияга кетиш билан овора бўлиб юраверса ажаб эмас...

    Барчасини ўзгартириш мумкин...

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook
    Facebook’даги бошқа ҳангомалар:
    Фируз Аллаев

    Бугун бир акамиз Google Maps’да Зангиотадаги ҳовлисини икки соат яқинлаштириб ўзига ўзи гапириб турганини кўрдим. Нимага икки соатдан бери уйингизга тепадан спутникдан тикилиб турибсиз десам, деворни эгри тортибмиз дейди))

    * * *
    Суннатилла Алиқулов

    Собиқ Иттифоқ даврида мактабгача таълим муассасаларида (боғча) тушлик вақтида болаларни ташқарида совуқда ухлатишган экан. Ёш бола тоза ҳавода яхши ухлайди деган фикр илгари сурилгани учун. Москва, 1958 йил.

    СССРдан қолган яна бир одат, эрталабда совуқ сувга душ қабул қилиш. Бир қариндошимиз шу одатини 10-15 йил олдин роса мақтаниб «мен бу одатни армияда ўрганганман» дерди. Биз учун у қаҳрамон эди. Бечоранинг ҳозир овоз пардалари яхши ишламайди. Бўйни ҳам қотиб қолади. Қисқаси, организмлари анча ишдан чиққан. У энди биз учун қаҳрамон эмас.

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook
    Шифокорнинг фарёди

    Шифокор Шавкатжон Тошматов айрим хунук ҳолатлардан тўйиб кетган шекилли, дардини яширмай, очиқчасига, аччиқ гаплар билан айтилган пост қўйибди. Албатта, одамларимизда тиббий маданят кучайса, кўпгина тушунмовчиликлар бўлмасди.

    ШАВKАТЖОН ТАШМАТОВ

    Дўхтирларнинг устидан порталга ёзадиганларга айтиб қўяй: мабодо ярим кечаси дардингиз безовта қилса, уйимга келмасдан, ТЕЗ ЁРДАМ чақиринг!

    Шунда ҳаммаси қонуний бўлади. Болангизнинг дарди бошланганига уч кун бўлган, сиз бўлса энди опкеласиз. Шу пайтгача нима қилдингиз? жавоб тайёр: «Қайнонам у деди... эрим бу деди... далада экинимиз бор эди, ёмғирда қопкетмасин дедик...» Шуям гапми, бола-чи, бола?

    Аҳволи оғир, ётиб даволанасан деса кўз ёш қилишади «шароитим йўқ» деб!

    Худди уйида шароити бордай!

    Дориларни ёзиб берсангиз, «хотинингиздан қатнаб оптурўрамиз дейишади (худди дўхтир хотинининг уйида бошқа иши йўқдай).

    Поликлиникага бормийди, уйга икки кунда келсанг икки кун кутишади. Борса, иши қопкетади ёки Damas’га йўлкира қилиш керак! Унгача ўзларича дўхтирлик қилишади. Кўчага чиқиб кетсанг, қарғабам қўйишади: «Уйда ўтирса бўлмийдими, икки кундан бери кепкетяппиз! Одамнинг иши тушса булар ўзи шунақа, порталга ёзворардиму»миш...

    Бир ҳафта ҳали у домлага, ҳали бу домлага ўқитиб, охири дардингиз кучайганда, иложсизликдан ўлар ҳолатда келволиб тўполон қилишингиз!..

    Ҳаммаям сизга ўхшаган одам. Поликлиникага бориб, қабулга ёзилиб навбатингиз келишини кутинг!

    Яна битта гап: ҳамма дориям шифохонада текинга берилавермайди, сизлар ўйлаганчалик врач дорини яшириб, босиб ўтиргани йўқ. Агар текин бериладиган дорилар рўйхатини билмоқчи бўлсангиз, главврач билан старшийдан сўраб билволинглар, ўшалар ҳал қилади (агар ҳал қилворишмаган бўлса).

    Дежурдан чарчаб келган одамни ярим кечаси безовта қилиб, ҳожатингизни чиқарганини эвазига беш-ўн сўм берадиган пулингизни гапиришни ўрнига, яхшиси иш вақтида (ишингизни ташлаб) қабулига боринг, уйигамас! Эртага вақтли туриб ишга бориш керак, қишнинг куни касал кўп ва яна навбатчилик...

    Боғча боласига ўргатилган ғалати шеър

    Бир ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси боғча болаларига ўргатилаётган ғалати шеър ҳақида пост қилди:

    Шоира Исакова

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    5 ёшли болага боғчада берилган шеърни биир ўқиб кўринг, балки мен тушунмагандирман!

    Шифокорларнинг беморларга муносабати, бизнингча, мана бундай бўлиши керак:
    ‎Мумтоз Суҳайл‎

    Палонча аканинг эмас, оддий фуқароларнинг фарзандини шунчаки операцияга кузатишмоқда. Болажон(бемор)нинг руҳияти муҳимлигини тушунишади балки.

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Испания касалхоналаридан бири.

    «Титаник» Қўйлиқ йўлларида нима қилиб юрибди?

    Жиддий постлар қаторида, ўткир ҳазилларнинг ҳам кети узилмади. «Водители Ташкента» гуруҳида қўйилган пост:

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Telegram-каналларда нималар ёзилмоқда?

    Шанба куни Алишер Навоийнинг таваллуд кунига бағишлаб «Асанов формати» канали админи, журналист Элдор Асанов «Алишер Навоий ўзбекми шоири бўлганми?» деган пост ёзди. Тавсия қиламиз, бафуржа ўқийдган мавзу.

    «Xushnudbek.uz» ҳам ушбу санага атаб пост қўйган.

    «Troll.uz» канали эса яқинда тарқалган бир таклифга муносабатини билдириб пост ёзибди:

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Twitter’даги сара постлар билан бўлишамиз:

    Эр хотинига:
    - Сен армияга бориб кўрсанг эди - биларданг эркакларга қанчалик қийинлигини - деса
    Хотини:
    - Сиз туғруқхонага бориб кўрсангиз эди, қочиб кетардингиз ўша армиянггизга...!!

    — iBurhone (@Hazilchi) February 11, 2019

    https://twitter.com/sds_uz/status/1094815854196416513

    Ижтимоий тармоқда ҳозирча шунақа гаплар, ҳафта ўртасида кейинги сонимизни ўтказиб юборманг, кўришгунча!

    Исроил Тиллабоев тайёрлади.

    11.02.2019, 19:02   Изоҳ (0)   41722
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанд вилоятида жиноятчилик олдини олиш мақсадида кўп қаватли уйларга видеокузатув камералари ўрнатилади

    11.02.2019, 18:52

    Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Тошкент филиали сентябрдан ишга тушиши мумкин

    11.02.2019, 18:39

    Навоийда долларни қалбакилаштирган шахсга суд ҳукми ўқилди

    11.02.2019, 18:26

    Бу ҳафтада Ўзбекистонга Волгабўйидан салқин ҳаво массалари кириб келади

    11.02.2019, 18:13

    Жанубий кореялик мутахассис Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланди

    11.02.2019, 17:32

    Россияда Ўзбекистон биржасининг биринчи савдо майдончаси очилди

    11.02.2019, 17:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Палов пишириш қанчага тушади? Ўзбекистондаги энг арзон ва қиммат ҳудудлар

    Ўзбекистон | 1 июл, 18:47

    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

    Реклама | 1 июл, 18:00

    Фаластин тинчликка эришиш учун АҚШ ва Саудия Арабистони билан ҳамкорлик қилмоқда

    Дунё | 1 июл, 18:35

    Бухородаги боғчада тарбиячи болаларни аёвсиз калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 1 июл, 18:20

    Таиланд Конституциявий суди мамлакат бош вазирини вақтинча лавозимидан четлатди

    Дунё | 1 июл, 18:10

    Ўлим билан юзма-юз: оғир касалликларни енгиб, ҳаётга қайтган Голливуд юлдузлари

    Кино | 1 июл, 18:01

    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

    Реклама | 1 июл, 16:30

    Сунъий йўлдош тасвирлари Эрон ядровий объектларида ишлар давом этаётганини кўрсатди (фото)

    Дунё | 1 июл, 17:45

    Туркиянинг депортация марказларидан 50 нафар аёл Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 1 июл, 17:35

    Гарвард университети яҳудий талабаларнинг фуқаролик ҳуқуқларини бузган — Оқ уй

    Дунё | 1 июл, 17:05

    Пеп Гвардиола ёзда “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 1 июл, 16:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.