12 февралда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат жанубий вилоятларда яна нам ҳаво массаларининг кириб келиши ҳисобига баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари 5-7 даража илиққача, кундуз кунлари 14-17 даража илиққача кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» марказига таяниб ЎзА маълум қилмоқда.
13—14 февралда эса мамлакат илиқ ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Сўнг Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. Шунда мамлакатнинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 14 февралда кундуз куни ҳаво ҳарорати 5-10 даража илиққача пасаяди.
15 февралда ҳудудларнинг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиққача пасаяди, кундузи 7-12 даража илиқни ташкил этади.
16 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиққача кўтарилади.
Изоҳ (0)